Гвардиола: "Бавария"нинг биринчи даврадаги ўйинидан кўнглим тўлди"
20 дек 2014 11:46
Янгиликлар
Гвардиола: "Бавария"нинг биринчи даврадаги ўйинидан кўнглим тўлди"
"Бавария" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Майнц"га қарши Бундеслига 17-тур учрашуви (2:1) ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Майнц"ни мақтамоқчиман. Учрашув қийин бўлди. Уларнинг таркибида тезкор футболчилар кўп. Улар доимо ортимизда етиб келишди. Биринчи даврани таҳлил қилсак, жамоадан кўнлим тўлди. Барча ўйинларда футболчилар борини берди. Байрамни ўтказиб, хотиржамлик билан иккинчи даврага тайёргарлик кўриш лозим. Барчани янги йил билан табриклайман" - дейди Гвардиола.
Фикрлар