Гвардиола “Бавария”га Тиаго Силвани таклиф этишга қарор қилди
15 ноя 2013, 14:39
“Бавария” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоага ПСЖ клуби ҳимоячиси Тиаго Силвани таклиф этмоқчи, деб хабар беради немис ОАВ.
Бразилиялик футболчининг ПСЖ билан тузган шартномаси 2018 йилгача амал қилади. Аммо солиқларнинг ошиши тўғрисидаги янги қонун кучга кирганида, ўйинчи клубни тарк этишга қарор қилиши мумкин.