UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  3 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  2 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  10 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0

Гвардиола: "Асосийси - АПЛдаги ғалаба" Янгиликлар

Гвардиола: "Асосийси - АПЛдаги ғалаба"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Ньюкасл"га қарши ўйиндан сўнг (4:3) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ферран Торресда АПЛдаги биринчи мавсум учун ажойиб статистика ва голлар бор. У ёш ва шу билан бирга самарали футболчи. Уни вингер сифатида олгандик, аммо ҳужумчи сифатида ҳам фойдалана оламиз. У сифатли футболчи. 

Бизга қарши 10 нафар рақиб футболчиси ўз жарима майдончаси ичида ўйнади ва чуқур ҳимояланди. Улар тезда қарши ҳужумга ўтишади. Жуда қийин рақиб. Шундай бўлсада, биз яхши ҳужумлар қилдик, бироқ стандарт вазиятлардан учта гол ўтказиб юбордик.

Рекорд ва ғалабали серияга келсам, бу бизнинг тўрт йиллик ҳамжиҳатликдаги меҳнатимиз самарасидир. Нима учун ЕЧЛда ютмаганим ҳақида саволга жавоб берсам, демак мен, футболчи, мураббийлар мағлуб бўлдик. Футбол барқарорликда. Асосийси - АПЛдаги ғалаба.

Хурсандчилик қилиш, кейинги кун яна шуғулланиш ва майдонга тушишни билиш лозим. Характеримиз жойида. Биз ютқаза туриб, гол урдик. Кейин яна 2:3га мағлуб бўлаётгандик. Аммо биз ҳисобда олдинга чиқиб олишни ўрганмоқдамиз ва Чемпионлар финалига яхши кайфиятда борамиз", - деди Гвардиола. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика