UZ

Сўнгги янгиликлар

12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  6 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  13 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  7 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3

Гвардиола: “Англияда ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларини ёмон кўраман” Янгиликлар

Гвардиола: “Англияда ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларини ёмон кўраман”

“Манчестер Сити” устози Пеп Гвардиола жамоа билан шартнома узайтиргани ва нега Британиядаги қишни ёмон кўриши ҳақида гапирди.

“Манчестер Сити”да ўтказган беш йилимни эслаб, ўзимни жуда яхши ҳис этмоқдаман. Ҳозир менга жуда ҳам қулай. Ўтган мавсумда ҳам ўзимни яхши ҳис этгандим, гарчи совринларни қўлга киритмаган бўлсак ҳам. Дўстларим бор, мухлисларнинг меҳрини сезмоқдаман, жамоа менинг ғояларимга эргашади, менга ҳозирги футболчилар билан ишлаш ёқмоқда.

Менда ишлаш учун ақлбовар қилмас шароитлар бор. Англиядаги ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларини ёмон кўраман, чунки бунданда яхшироқ об-ҳавони кўришни хоҳлардим. Бироқ, ўз ишимни бажаришим учун менда барчаси етарли. Айнан шу сабаб “Сити” билан шартномани узайтирдим. Бу асосий сабабдир.

“Бавария” ёки “Барселона”да ўзимни ёмон ҳис қилганман демоқчимасман, аммо уларда ишлаган вақтимда Англияга келишни орзу қилардим. Шекспир, “The Beatles” ва “Oasis”ларнинг мамлакатида фаолиятимни бошлашни истардим. Англия – бу нафақат футбол, балки кино ва театр ҳамдир. Ўзгача давлат”, дейди Гвардиола.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика