UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1

Гвардиола: “Англияда ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларини ёмон кўраман” Янгиликлар

Гвардиола: “Англияда ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларини ёмон кўраман”

“Манчестер Сити” устози Пеп Гвардиола жамоа билан шартнома узайтиргани ва нега Британиядаги қишни ёмон кўриши ҳақида гапирди.

“Манчестер Сити”да ўтказган беш йилимни эслаб, ўзимни жуда яхши ҳис этмоқдаман. Ҳозир менга жуда ҳам қулай. Ўтган мавсумда ҳам ўзимни яхши ҳис этгандим, гарчи совринларни қўлга киритмаган бўлсак ҳам. Дўстларим бор, мухлисларнинг меҳрини сезмоқдаман, жамоа менинг ғояларимга эргашади, менга ҳозирги футболчилар билан ишлаш ёқмоқда.

Менда ишлаш учун ақлбовар қилмас шароитлар бор. Англиядаги ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларини ёмон кўраман, чунки бунданда яхшироқ об-ҳавони кўришни хоҳлардим. Бироқ, ўз ишимни бажаришим учун менда барчаси етарли. Айнан шу сабаб “Сити” билан шартномани узайтирдим. Бу асосий сабабдир.

“Бавария” ёки “Барселона”да ўзимни ёмон ҳис қилганман демоқчимасман, аммо уларда ишлаган вақтимда Англияга келишни орзу қилардим. Шекспир, “The Beatles” ва “Oasis”ларнинг мамлакатида фаолиятимни бошлашни истардим. Англия – бу нафақат футбол, балки кино ва театр ҳамдир. Ўзгача давлат”, дейди Гвардиола.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика