Гути: "Серхио Рамос эгоист бўлиши ва Пересдан йилига 10 млн. евро олиши керак"
Aslanov Jasurbek
23 июн 2015, 14:16
"Реал" собиқ ярим ҳимоячиси Гути Серхио Рамосга боғлиқ воқеаларга изоҳ берди.
"Агар Рамос Перес билан музокара ўтказса, 10 млн. евро олади. Аввалига Перес унга 8 млн. евро беради, агар "Реал" иккита соврин қўлга киритса, Рамос 10 млн. евролик маошга эга бўлади. У эгоист бўлиб, ўз келажаги ҳақида ўйлаши керак" - дейди Гути.