

“Мен ҳар бир учрашувда фантастик ўйин кўрсатадиган битта футболчини биламан. У Месси. Ҳар сафар у майдонга тушар экан, нимадир содир бўлади. Бошқа футболчилар яхши ёки ёмон спорт формасида бўлишлари мумкин. Месси эса бошқалардан фарқли равишда ҳар бир баҳсни ажойиб тарзда ўтказа олади”, дея Гутининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда A Bola.
Жорий мавсумда Месси клуби сафида 21 та учрашувда майдонга тушди. 32 ёшли ҳужумчи ҳисобида 17 та гол ва 9 та голли узатма мавжуд.



