Гус Хиддинк: "Агар Латвияга ютқазсак истеъфога чиқаман"

Aziz Tukhtamuradov
7 ноя 2014, 21:34
Голландия терма жамоаси бош мураббийи Гус Хиддинк агар кейинги ҳафта Латвия терма жамоасига мағлубиятга учраса истеъфога чиқмоқчи.
"Агар Латвияга қарши ўйинда мағлуб бўладиган бўлсак истеъфога чиқаман", - дейди Голландия терма жамоаси бош мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоа Евро-2016 саралаши доирасидаги учта ўйиннинг барчасида мағлубиятга учради.

Голландия ҳамда Латвия терма жамоалари ўртасидаги ўйин 16 ноябрь куни Амстердамда бўлиб ўтади.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›