UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  0 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  0 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  8 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:03U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам (матнли трансляция)  32 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  13 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  27 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  4

Ғулом Ҳайдар Ғуломов: "Мақсадимиз - Микаэль Секейра қолдирган услубни янада мукаммал даражага чиқариш" Янгиликлар

Ғулом Ҳайдар Ғуломов: "Мақсадимиз - Микаэль Секейра қолдирган услубни янада мукаммал даражага чиқариш"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси Денис Коростиченко бошчилигида янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

"Темирйўлчилар" кеча пойтахтдаги ТТЙМИ стадионида "Бухоро"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди (0:0). Мазкур баҳсдан сўнг "Локомотив"нинг етакчи футболчиларидан бири Ғулом Ҳайдар Ғуломов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"У қадар катта ўзгариш йўқ. Денис Коростиченко кўпроқ Европа услубини сингдиришга ҳаракат қилмоқда. Бир нечта топ жамоаларнинг ўйинларини кўриб керакли жиҳатларини ўзлаштиришга уриняпмиз. Камчиликлар бор албатта. Жамоа бирданига шаклланиб қолмайди. Бошланиши ёмон эмас. Ўтган мавсумда Микаэль Секейра қўл остида ўйнаган услубимиз уларда анчадан бери бор. Бизга эса энди кириб келмоқда. Мақсадимиз мана шуни мукаммал даражага олиб чиқиш. 

Жамоада етакчилик? Бу - футбол. Мендан лидерликни кутганингиз билан эртага бошқа ёш футболчи ушбу вазифани бажариши ҳам мумкин. Мисол учун Кахи Махарадзени кўпчилик ёши катта, дейди. Лекин майдонда бир нечта ёш футболчидан катта ҳажмдаги ишни бажаради. Майдонга тушиш дегани фақат югуриш эмас. Ақлни ҳам ишлатиш талаб қилинади. Мана шу жиҳатдан тажрибали футболчилар фойда келтиради. Барчаси бир-бирига боғлиқ. Ёшлар ўзларидан катталарга қараб ўрганади",- дейди  Ғулом Ҳайдар Ғуломов

 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика