UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  1 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  9 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  22 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  10 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  13 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  7 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  8 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1

Ғулом Ҳайдар Ғуломов: "Мақсадимиз - Микаэль Секейра қолдирган услубни янада мукаммал даражага чиқариш" Янгиликлар

Ғулом Ҳайдар Ғуломов: "Мақсадимиз - Микаэль Секейра қолдирган услубни янада мукаммал даражага чиқариш"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси Денис Коростиченко бошчилигида янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

"Темирйўлчилар" кеча пойтахтдаги ТТЙМИ стадионида "Бухоро"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди (0:0). Мазкур баҳсдан сўнг "Локомотив"нинг етакчи футболчиларидан бири Ғулом Ҳайдар Ғуломов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"У қадар катта ўзгариш йўқ. Денис Коростиченко кўпроқ Европа услубини сингдиришга ҳаракат қилмоқда. Бир нечта топ жамоаларнинг ўйинларини кўриб керакли жиҳатларини ўзлаштиришга уриняпмиз. Камчиликлар бор албатта. Жамоа бирданига шаклланиб қолмайди. Бошланиши ёмон эмас. Ўтган мавсумда Микаэль Секейра қўл остида ўйнаган услубимиз уларда анчадан бери бор. Бизга эса энди кириб келмоқда. Мақсадимиз мана шуни мукаммал даражага олиб чиқиш. 

Жамоада етакчилик? Бу - футбол. Мендан лидерликни кутганингиз билан эртага бошқа ёш футболчи ушбу вазифани бажариши ҳам мумкин. Мисол учун Кахи Махарадзени кўпчилик ёши катта, дейди. Лекин майдонда бир нечта ёш футболчидан катта ҳажмдаги ишни бажаради. Майдонга тушиш дегани фақат югуриш эмас. Ақлни ҳам ишлатиш талаб қилинади. Мана шу жиҳатдан тажрибали футболчилар фойда келтиради. Барчаси бир-бирига боғлиқ. Ёшлар ўзларидан катталарга қараб ўрганади",- дейди  Ғулом Ҳайдар Ғуломов

 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика