UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  0 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  101 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22

Ғулом-Ҳайдар Гулямов: “Омад “Насаф”га кулиб боқди” Янгиликлар

Ғулом-Ҳайдар Гулямов: “Омад “Насаф”га кулиб боқди”

“Шўртан”-“Насаф” учрашувидаги “Оқ бўрилар”нинг ягона гол муаллифи Ғулом-Ҳайдар Гулямов ўйиндан кейин матбуот ходимларига берган интервюсида “Омад бугун рақибимизга кулиб боқди”, дея ўз фикрларини билдириб ўтди:
- Ўйин жанговор руҳда ўтди. Аммо бугун омад рақиб жамоасига кулиб боқди. “Насаф” таркибидаги футболчилар жамоада бир неча йилдан бери бирга тўп суриб келишади. Шу сабаб, улар бир-бирларини тезда тушинишиб, ўйинга киришиб кетишади. Лекин бу билан рақибимиз бугун биздан кучлироқ ўйнади, деб ўйламайман. Учрашув якунида эътиборни бироз четда қолдирдик ва қаршиликлар бундан оқилона фойдаланиб қолишди.

- Ўйин  давомидаги тўлиқ устунликни ушлаб туришга таркибдаги ўзгаришлар таъсир қилдими ёки бунга бошқа сабабларни кўрсатган бўлармидингиз?


- Футбол жамоавий ўйин. Захирадан тушган футболчилар ёмон ўйнади, деб айтолмайман. Аммо захирадан ўйинга тушган футболчи учун курашга киришиб кетиш бироз қийинроқ кечади. Бундан ташқари таркибимизда аксарият футболчилар янги. Тан олиш керак, бу борада рақибимизда муаммолар камроқ. Шу сабабли, бу камчилигимизни тўғирлаш устида кўпроқ ишлашимиз керак, деб ўйлайман.

- “Насаф” жамоаси тиғиз тузилган ўйинлар жадвали сабабли таркибидаги ўйинчилар чарчашган ва очиқ футбол намоён қилишмади, шу сабабли “Шўртан” бугун фаолроқ кўринди, деган фикрлар билдирилди. Сиз ҳам шундай, деб ўйлайсизми?

- Бу ҳақида бирор бир фикр билдира олмайман. Сабаби рақиб жамоанинг ички аҳволи фақатгина уларнинг ўзларига аён. Лекин бугунги ўйинда бу нарса сезилмади. Учрашув “дерби”га хос кескин ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтди ва ҳар икки жамоа  футболчилари ҳаракатларида чарчоқ сезилди, деб айтолмайман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика