UZ

Грузияда йил футболчиси ва тўпурари бўлган футболчи "Навбаҳор"га ўтди Янгиликлар

Грузияда йил футболчиси ва тўпурари бўлган футболчи "Навбаҳор"га ўтди

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси ҳали селекция ишларини тугатгани йўқ.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, "Навбаҳор" сербиялик ҳужумчи Зоран Марушич билан келишган.

Зоран Марушич 2021 йилда "Динамо" (Тбилиси) сафида Грузия чемпионатида 16та гол урган ҳолда мавсум тўпурари бўлди. Бундан ташқари у Грузия чемпионатининг энг яхши ҳужумчиси, энг яхши легионери ва энг яхши футболчиси деб топилди. Марушич чемпионат рамзий терма жамоасидан ҳам ўрин олди.

1993 йилда туғилган футболчи бунгача "Слога", "Вождовац", "Борча", "Темнич", "Слобода" (ҳаммаси Сербия), "Славия", "Крупа" (иккаласи Босния ва Герцеговина), "Дняпро" ва "Неман" (иккаласи Беларусь) каби клубларда ўйнаган.

Маълумот учун, Марушичнинг transfermarkt порталидаги нархи 450 минг еврога тенг.


Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика