

"Роналду ва Месси - икки маҳлуқ, икки афсона. 10 йилдан сўнг ҳеч ким улар билан тенглаша олмаслиги ҳақида гапиришади. Бу савияга иложи борича яқин келмоқчиман. Энг яхши футболчи бўлиш учун ҳар йили ўсишга интиламан.
Бу йил ким энг яхши бўлди? Роналду, чунки у Европа чемпионати ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди. Иккинчи ўринда - Месси, чунки у ўзгача. Учинчи ўринда - Варди бўлиши мумкин, Жейми Премьер-лигада ғалабага эришди" - дейди Гризманн.



