Гризманн: "Месси ва "Барселона" учун барчасига тайёрман"
Mirjalol Normatov
21 июл 2019, 17:29
Ҳужумчи Антуан Гризманн янги жамоаси "Барселона" учун бор кучини беришга тайёрлигини айтди.
"Месси билан бир жамоада ўйнаш ажойиб. "Барселона", Месси ва бошқа жамоадошларим учун боримни беришга тайёрман. Мен очиқ инсонман ва барча билан тезда яхши муносабатлар ўрната оламан. Ўйлайманки, барча билан киришиб кета оламан", - деди Гризманн.