Гризманн жорий мавсум "Атлетико"да қолишни режалаштирмоқда

Alisher
26 авг 2022, 12:01
"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн Мадрид клубида қолмоқчи.

Француз форварди Мадрид клубининг молиявий муаммоларига қарамай, "Атлетико" таркибида ўйнашда давом этишига ишончи комил.

Ҳужумчи маошининг пасайтирилишига тайёр. Гризманнинг бош мақсади — Мадрид клубига натижа олиб келиш учун ўзининг энг яхши формасини йиғиш.

31 ёшли Гризманн "Хетафе" (3:0)га қарши Ла Лига биринчи тур доирасидаги ўйинда гол урди. Француз айни дамда "Атлетико"да 2023 йилнинг ёзига қадар ижарада ўйнамоқда. Ўйинчининг ҳуқуқи "Барселона"га тегишли.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›