Гризманн: "Барселона" Мессисиз ҳам "Реал"ни мағлуб этиши мумкин"

Aslanov Jasurbek
27 окт 2018, 22:23
"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн "Барселона" ҳамда "Реал" ўртасида ўтказиладиган ЛаЛиганинг 10-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Бу ўйин ҳам аввалги "классико"лар каби қизиқ бўлади. Афсуски Месси "Барселона"га ёрдам бера олмайди, бироқ улар Леосиз ҳам ғалаба қозонишлари мумкин, чунки Каталония клуби сафида кучли футболчилар етарлича. "Реал" олдинга боришга мажбур, сабаби уларга ғалаба керак. Шундай экан, ўйин томошабоп бўлиши аниқ" - дейди Гризманн.

"Барселона" - "Реал" учрашуви 28 октябрь куни Тошкент вақти билан 20:15да бошланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›