

“Биз ҳам янгиликларни билишга ҳаракат қиламиз. Аммо бўлаётган воқеалар Месси ва клуб ўртасида қолади. Биз фақат Мессининг қолишига умид қиламиз. Бизгача жуда кўп маълумотлар етиб келиши мумкин, бироқ биз фақат уларнинг жуда оз миқдордагисидан хабардор бўламиз, холос”, — дейди Гризманн.



