Гризманн: "Барселона" ақлбовар қилмас натижаларга эришиши мумкин"

Alisher
22 мар 2021, 15:04
"Барселона" форварди Антуан Гризманн Ла Лига 28-тур доирасидаги "Реал Сосьедад"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Кўк-анорранглилар" меҳмонда 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

"Барселона" дастлабки дақиқаларданоқ ташаббусни қўлга олди. Биз ажойиб ўйнадик ва мудофаада муваффақиятли ҳаракатландик. Бу жамоа учун ажойиб кеча бўлди. Ҳар бир ўйинчиларимиз голлар уришга қодир. Биз ақлбовар қилмас натижаларга эришишимиз мумкин", - дейди франциялик ҳужумчи.

"Барса" Испания чемпионатида 28 турдан сўнг 62 очко тўплаб, етакчи "Атлетико"дан сўнг (4 очко фарқ) иккинчи ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›