Грилиш Gucci элчисига айланди

Sherzod Nurmatov
24 май 2022, 19:31
Англия терма жамоаси ва "Манчестер Сити" клуби хавбеки Жек Грилиш кийим ва парфюмерия ишлаб чиқарувчи таниқли Gucci фирмаси билан шартнома имзолади.

Манбага кўра, 26 ёшли ярим ҳимоячи ушбу бренд билан ҳамкорлик қилгани учун 1,6 миллион евро олади.

Грилиш ўтган ёзда "Астон Вилла"дан "Манчестер Сити" га ўтган эди. Унинг трансфери "шаҳарликлар"га 117,5 миллион еврога тушган.

Ярим ҳимоячи якунланган мавсумда 39 та учрашувда қатнашиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Yahoo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›