UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  0 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  2 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  8 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  4 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  8 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  13 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  23 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  9 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  9

Григорий Колосовский: "Захира ўриндиғимиз чекланган" Янгиликлар

Григорий Колосовский: "Захира ўриндиғимиз чекланган"

Ўзбекистон кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бухоро” (1:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар мураббийи Григорий Колосовский иштирок этди.

-  Қийин ғалаба бўлди. Ўзи енгил ютуқлар бўлмайди. Ўзинглар кўрдинглар, учрашувнинг биринчи бўлими ва иккинчи бўлимнинг ўрталаригача ўйиндаги устунлик жамоамиз тарафида бўлди. Лекин яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Вазиятлар бўляпти, лекин улар якунига етмаяпти. Масалан, Никабадзеда голли вазият юзага келди. Шунингдек, Аброр яккама-якка вазиятдан фойдалана олмади, Асад дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади. Вазиятлар яратганимиз билан, уларни якунига етказишда оқсаш бўляпти. Натижада учрашувнинг сўнгги дақиқалари асабий руҳда кечди. Бухороликлар гол уришга интилишди. Лекин ҳимояда яхши турган ҳолда, ғалабани сақалаб қолиб, кейин босқичга йўл олдик.

Сияваш Ҳақназари ва Гиорги Никабадзелар ўзларига яраша маҳоратга эга бўлишсада, ўйинни тўлиқ ўтказиш имкониятига эга эмаслар. Шу боис, Гиоргини алмаштирдим, Сияваш эса учрашувни тўлиқ ўтказди. Захира ўриндиғимиз чекланган. Мазкур футболчиларнинг аввалги ўйинларда бошланғич таркибдан ўрин олишмагани ёки майдонга тушмаганликлари машғулотлар жараёни билан боғлиқ бўлган.

 Энди олдинга интилишга ҳаракат қиламиз. Таркибни кучайтириб, ишлашда давом этамиз, - деди Григорий Колосовский.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.        

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика