Грецияда ёрдамчи ҳакамнинг майдонга ётиб олиши натижасида ўйин тўхтатилди
10 дек 2023 17:30
Янгиликлар
Грецияда ёрдамчи ҳакамнинг майдонга ётиб олиши натижасида ўйин тўхтатилди
Бунга қанот реферисининг томошабинлардан бири билан баҳслашиб қолгани сабаб бўлди.
Греция ҳаваскорлар лигасининг 11-туридан ўрин олган "ГАС Копанос" — "Филиппос Мелики" учрашуви ён ҳакамнинг майдонга ётиб олгани сабабли тўхтатилди. Ўйин давомида тўхталиш юзага келиб, ҳакам футболчилар билан вазиятни муҳокама қилаётган бир пайтда томошабинлардан бири ён ҳакамнинг қўлидан ушлаб торта бошлади. Натижада қанот рефериси ерга йиқилди ва кўзларини юмиб олди.
Ҳакам эса вазиятни ўрганиш мақсадида маълум муддат ўйинни тўхтатди. Кейинчалик давом эттирилган мазкур баҳс 2:2 ҳисобида якунланди.
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар