Греция бош мураббийи Фернанду Сантуш: "Коста-Рика ўлим гуруҳидан чиққан"

Aziz Tukhtamuradov
25 июн 2014, 08:43
Греция терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш ЖЧдаги муваффақиятни 1999 йилда "Порту" билан эришган совринига қиёслади.
"Самарасга ишонган эдим. Ўйиндан олдинги машғулотларда у ажойиб ҳаракат қилганди.
Бизда Коста-Рикани ўрганиш учун вақтимиз бўлади. Лекин, мен футболчиларга бўшашмаслик лозимлигини айтдим. Коста-Рика "ўлим гуруҳи"дан чиққан.
Бугунги ўйиндан сўнг 1999 йилда "Порту" билан эришган чемпионликдаги ҳисларни ҳис қилдим. Бу Греция футболи учун катта муваффақият", - дейди мураббий.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net