Горетцка Конфедерациялар кубогида энг тезкор “дубль” қайд этди
Aslanov Jasurbek
30 июн 2017, 00:55
Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Леон Горетцка Конфедерациялар кубоги ярим финалида Мексика терма жамоасига қарши баҳсда икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди.
У учрашувнинг 6- ва 8-дақиқасида рақиб дарвозасига тўп киритиб, мусобақа тарихида энг тезкор “дубль” муаллифига айланди.
Ярим ҳимоячининг ушбу мусобақадаги голлари сони учтага етди ва у турнир тўпурарлари баҳсида карвонбошиликни ўз қўлига олди.