Горецка: "Бавария"ни тарк этиш ниятим йўқ"
24 июл 2023 14:40
Янгиликлар
Горецка: "Бавария"ни тарк этиш ниятим йўқ"
"Бавария" ярим ҳимоячиси Леон Горецка немис жамоасидаги келажаги ҳақида тўхталди.
"Бавария"ни тарк этиш ниятим йўқ. Мен бу клубни яхши кўраман, Мюнхенни ва мухлисларимизни яхши кўраман", – деди Горецка.
Аввалроқ футболчи "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
28 ёшли Горецка 2018 йилдан бери "Бавария" сафида тўп тепади. Германиялик футболчининг шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг нархини 45 млн еврога баҳоламоқда.
Горецка 2022/23 йилги мавсум 40 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
15:07
"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди 4
championat.asia
ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди
Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди
Фикрлар