

29 ёшли футбоолчи Венсан Компани қўл остидаги "Бавария"даги ҳолатидан мамнун эмас. Шу сабабли у жамоасини алмаштириш ниятида.
"TEAMtalk" маълумотига кўра, айни дамда унга "Манчестер Юнайтед" ва "Унион" клублари кураш олиб боришади. Лекин айни дамда манкунианликларнинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Чунки МЮ ёзда ҳам футболчини сотиб олишга ҳаракат қилган, бироқ трансфер ишлари амалга ошмаганди.
Леон Горецка ушбу мавсум "Бавария" таркибида 9 ўйинда майдонга тушди ва фақатгина шуларнинг биттасидагина асосий таркибдан ўрин олган. Унинг трансфер суммаси 22 млн евро атрофида баҳоланмоқда.



