Гонсало Игуаин: “Етакчиликни сақлаб қолиш учун ғалаба қозонишимиз шарт эди”

Tolibjon Qosimov
7 ноя 2013, 12:24
“Наполи” клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин, “Марсель”га қарши бўлиб ўтган ўйиндан (3:2) қониқиш ҳосил қилганини айтиб ўтди.

“Ўйин қийин кечишини яхши билардик. Етакчиликни сақлаб қолиш учун ғалаба қозонишимиз шарт эди.

Биз ўйиндан жуда мамнунмиз. Ҳозирда спорт формам кўнгилдагидек ва ўйиндан-ўйинга натижаларимни яхшилаб бораяпман. Кейинги ўйинларда ҳам жамоанинг ўйинларига катта ҳисса қўшишга ҳаракат қиламан”, - дея таъкидлади Игуаин.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›