Гонсало Игуаин: «Анчелотти «Реал»да қолишга кўндирмоқчи бўлди»

Narzulla Saydullayev
23 авг 2013, 15:13
«Наполи» ҳужумчиси Гонсало Игуаин ўзининг «Реал»дан кетиши борасида фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мен «Реал»дан кетишимнинг асосий сабаби бу кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш эди. «Наполи» билан музокара бошлаган вақтимда Анчелотти мени қолишга кўндирмоқчи бўлди. Аммо ўша пайтдаёқ мен кетишга қарор қилгандим, менга бўлган таклифлар орасида энг қизиқарлиси бу «Наполи» бўлди.

Мен худди Диего Марадона каби тарих яратмоқчиман. Мени асосий мақсадим ғалаба қозониш. Италия А сериясида жуда қийин мусобақа бўлса ҳам скудетто учун курашишимиз керак, – дейди Игуаин.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru