UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  0 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  7 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  1 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  2 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  7 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  4 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  27 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  4 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  6 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  17

Гонконг бош мураббийи: "Биз Ўзбекистонга шунчаки саёҳат қилгани келмадик" Янгиликлар

Гонконг бош мураббийи: "Биз Ўзбекистонга шунчаки саёҳат қилгани келмадик"

ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Гонконг ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.




Матбуот анжуманининг биринчи қисмида Гонконг бош мураббийи Йорн Андерсен ва футболчи Ву Чун Мин иштирок этди.

"Ўтган ҳафта Гонконгда ўтган биринчи ўйинда бизга осон бўлмади. Аммо биз Ўзбекистонга шунчаки саёҳат қилгани келмадик. ФИФА рейтингида фарқ катта, эртага муносиб ўйин кўрсатишга уринамиз. Ўзбекистон Эрон сингари кучли жамоа. Эртага ғалаба учун курашамиз, биз ўйиндан ўйинга ўсиб боряпмиз. Ушбу босқичдаги ўйинлар келажакда тажриба бўлиб хизмат қилади", - деди Йорн Андерсен.

"Биринчи ўйин Ўзбекистон фойдасига ҳал бўлди, аммо биз жамоа ўйинини таҳлил қилдик. Эртага ғалаба учун майдонга тушамиз", - деди Ву Чун Мин.




- Эртага Сречко Катанец захира ўриндиғида бўлмайди. Сиз бош мураббий сифатида
- Шуни айтишим керакки, Катанец билан яхши танишман. Футболчилик пайтида у "Штутгарт"да мен "Айнтрахт Франкфурт" сафида ўйнаганимизда тўқнаш келганмиз. Мураббий сифатида ҳам яхши биламан. Унинг йўқлиги жамоага катта таъсир қилади деб ўйламайман. Катанецнинг кучли ёрдамчилари бор.

- Ўтган йилнинг ўзида Гонконг U-23 терма жамоаси бош мураббийи сифатида 4 марта Ўзбекистон билан тўқнаш келдингиз ва 4 марта мағлуб бўлдингиз. Ўтган ҳафта ҳам ютқаздингиз. Сиз учун Ўзбекистон "қора туш"га айланиб қолдими?
- Тўғри айтяпсиз ўтган йил Ўзбекистонга қарши жуда кўп тўқнаш келдим. Бир нарсани тушунинг, биз кичик футбол мамлакатимиз. Кучли терма жамоаларга қарши ўйнаш қийин. Осиёдаги энг кучли 6 та жамоа айтиш мумкин бўса Европа даражасида футбол намойиш этади. Биринчи ўйиндан кейин янги тактикаларни синаб кўрдик. Агрессив ўйнашга уринамиз, 5-6 нафар асосий футболчимиз бизга ёрдам бера олмайди. Аммо биз ижобий натижага ҳаракат қиламиз.

- Эртанги ўйин қанчалик даражада муҳим? Гуруҳдаги вазият бўйича нима дейсиз?
- Биз учун гуруҳдаги ҳар бир ўйин жуда муҳим. Бир ҳафта олдин бир тайм давомида гол ўтказмадик ва яхши ўйнадик, аммо хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Эртага ўзимизнинг яхши томонларимизни кўрсатишга уринамиз.

- Гонконг матбуотида Ўзбекистондаги машғулот майдони танқид қилинди. Сизнинг машғулот майдони борасидаги фикрингиз қандай?
- Агар Гонконг матбуотида шундай ёзилган бўлса, бу уларнинг иши. Биз Эронда ва бошқа мамлакатларда машғулотлар ўтказдик. Ўзбекистондаги шароитлар улардан анчагина яхши.




Рейтинг: +10   

Фикрлар

+3   
25 мар 18:41:32
Soccerland777
Бизга нисбатан ҳурматсизлик қилиб, расво стадионида ўйнатиб, бизни шу йўл билан енгмоқчи бўлгани учун Гонконгниям Туркманистонниям энасини учқўрғондан кўрсатиш керак.
+2   
25 мар 16:50:51
Азим Исмаилов
tigr0474 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Камида 6 та урса Эрон билан тупларни тенглаштириб олади. Яна Эрон Туркманистонни канака хисобда ютиши хам бор.
Эрон билан 1 еки 2 уринда кейинги боскичга утишда хеч кандай ахамиятга эга эмас
+2   
25 мар 15:15:35
tigr0474
Камида 6 та урса Эрон билан тупларни тенглаштириб олади. Яна Эрон Туркманистонни канака хисобда ютиши хам бор.
+1   
25 мар 20:03:48
N.Yu
Ҳамма тренер шу гапни айтадиган бўп қопти
+1   
25 мар 19:43:06
Odilbek77
5 ta gol yegani kelgansan..
+1   
25 мар 13:29:18
Fan_BARCA
Gong konga qaytsalaring ham mayli janob texnik mag'lubiyat yoziladi kichikroq hisob sizlarga foyda bo'ladi
+1   
25 мар 12:50:05
Buran Urazmatov
Нима бўлганда хам ютқизишимиз аниқ десанг бўлмайдими чайнайвермай.
+1   
25 мар 12:37:12
Laziz Muminov
Nimaga kelganini bilmadimu Òzbekiston kamida 3 ta gol ursa kerak suxoyga
   
26 мар 08:43:16
ZOKIRJON MAXMUDOV
Бир нарсага тушунмаяпман, бу мураббий Гонгконгдаги учрашув олдидан бери, ҳар майдон, рақиб, ўйин ва хоказони гапирса, албатта Эронни тиқиштириб ўтиб кетяпти, эхтибор бердиларингми.
   
25 мар 23:21:10
Davronbek Abduvaliev
Гонгконг қайси майдонда машғулот ўтказди.
   
25 мар 23:20:58
Davronbek Abduvaliev
Гонгконг қайси майдонда машғулот ўтказди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика