"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд

Sherzod Nurmatov
23 окт 2025, 15:19
Кеча "Монако" Чемпионлар Лигаси антирекордини ўрнатди (0:0).

Франция жамоаси "Тоттенхэм" дарвозасига 23 та зарба йўллаб, гол ура олмади.

Статистик даврда (2003/04 йилги мавсумдан бери) ҳеч бир жамоа шунча зарба берганидан кейин майдонни гол урмасдан тарк этмаган.

Викарио учрашувнинг юлдузи бўлди. "Тоттенхэм" дарвозабони 8 та сэйв амалга оширди ва 2,68 xG тўплаган рақибга гол урин имконини бермади.

Дарвоқе, биринчи ўйинда "Қайрат" ҳам "Пафос" дарвозаси томон 22 марта зарба йўллаган, бироқ дарвозани ишғол қилолмаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BBC