UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  0 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  3 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  10 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  4 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  16 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  34

"Гоҳида олган пулларим ҳам ўзимга ёқмади" - Раҳимжон Давронов захирада қолгани, "Навбаҳор" ва кейинги режалари ҳақида Янгиликлар

"Гоҳида олган пулларим ҳам ўзимга ёқмади" - Раҳимжон Давронов захирада қолгани, "Навбаҳор" ва кейинги режалари ҳақида

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси 2021 йил бошида дарвоза чизиғидаги рақобатни кучайтириш учун "Машъал"дан Раҳимжон Давронови таклиф қилганди.

Бироқ дарвозабон бу йил умуман майдонга тушгани йўқ. "Навбаҳор" дарвозасини мавсум давомида Ўткир Юсупов қўриқлади. Захирада қолиб кетган Раҳимжон Давроновнинг кейинги режалари қандай? "Навбаҳор"дан қандай хулосалар билан кетмоқда? Бу борада унинг фикрлари билан қизиқдик. 


- "Машъал", кейинчалик "Бухоро"да ҳам асосий дарвозабон ролини бажаргансиз. "Навбаҳор"да эса биринчи рақамли посбон Ўткир Юсупов ҳисобланарди. Шундай экан мавсум бошида ўтаётганингизда бу борада иккиланиш фикри юзага келмаганмиди?

- Ассалому алейкум. Мавсум бошида ўзимда яхши вариант бўлган эди. Трансфер ҳуқуқим "Машъал"га тегишли бўлгани учун эътироз билдирмаганман. Клубга фойдам тегсин, деган мақсадда "Навбаҳор" таклифига розилик билдирдим. 

- Мавсум давомида захира ўриндиғига "михланиш"ни қандай қабул қилдингиз? Шундай футболчилар бўлади маош ва мукофот пулларини олиб захирада ўтираверади, ортиқча ўзига олмайди...

- Тўғрисини айтсам захирада ўтириш мен учун эмас. Ишонасизми шундай паллалар бўлдики, олган пулларим ҳам ёқмасди. Майдонга чиқиб тўп тепгим келарди. Пулсиз ўйнашга ҳам тайёр эдим, дея оламан. 

- Мавсумни жамоа Нўъмон Ҳасанов билан бошлади. Кейинчалик Виктор Жалилов келди. Балки аввалги мураббий қолганида бироз бўлса ҳам имконият берармиди, деган ҳаёл келмадими?

- Нўъмон Ҳасанов жуда яхши мураббий. Биринчи турдан кейиноқ олиб ташлаш фақат "Навбаҳор"да юз берса керак. Менимча Виктор Жалиловнинг ёшлари ўтиб қолди. Бундай ёшда уйда кўк чой ичиб дам олиб ўтириши керак. 

-  Бир йиллик захирада қолиш нима берди? Қандай хулосалар чиқарилди?

- Ўзим учун катта дарс олдим. Бундай ҳолат юз берганидан қайсидир маънода хурсандман. Сабр қилишни ўргандим. Ҳозирча режаларим аниқ эмас. Насиб қилса, вақт кўрсатади. Ўйнайдиган жамоага ўтишга ҳаракат қиламан. 

- "Машъал" Суперлигадан тушиб кетганига қандай муносабатда бўлдингиз?

- Очиғи ҳафа ҳам бўлдим. "Машъал" ўзбек футболида ўз ўрнига эга жамоа. Ўйлайманки, Про лигада ўз сўзини айтади ва Суперлигага қайтади. 

- Айни пайтда футболимизда танаффус. Демак барчасини ўйлаб олиш вақти...

- Эндиликда ҳаммасини бошқатдан бошлаш ниятидаман. Бунга ақлим ва кучим етади.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика