

“Гризманн ва Лаутаро бир хил ўйин услубидаги ҳужумчилар эмас. Аммо Лаутарода Антуандан яхшироқ бўлиш учун потенциал етарли. Ўйин жиҳатидан Лаутаро Луис Суарес ҳамда Серхио Агуэрони эслатиб юборади. У ҳимояда ҳам яхши ҳаракат қилади, бундан ташқари кундан кунга кучга тўлиб бормоқда”, — дейди Годин.
Маълумот учун, Мартинес жорий мавсум “Интер” сафида 28 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урди ва 4 та голли узатма берди. Унинг хизматларига “Барселона”дан жиддий қизиқиш бор.



