Гнабри “Бавария”дан кетмоқчи

Aslanov Jasurbek
11 июл 2017, 01:20
“Бавария” ярим ҳимоячиси Серж Гнабри Мюнхен клубида қолмоқчи эмас.

Футболчи ўз агенти орқали “Бавария” директорлар кенгаши раҳбари Карл Хайнц Руммениггега мурожаат қилиб, янги мавсумда бошқа жамоада ижара асосида тўп тепиш ниятида эканлигини маълум қилди.

“Биз бу воқеага хотиржам муносабатда бўламиз. Бу трансфер бозоридаги қандай ҳаракат қилишимизга боғлиқ бўлади”, дейди Румменигге.

“Бавария” яқинда ушбу футболчини “Вердер”да сотиб олганди.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Associated Press