

«У Мадридни тарк этади. Агар ПСЖ унинг учун пул тўлай олса Роналду Парижга кўчиб ўтади. «Реал» Роналду билан хайрлашиш учун қулай вақт қидирмоқда.
Роналду «Манчестер Юнайтед»ни севади, аммо МЮ футболчи учун 125 миллион евро ва унинг ўзига йилига 20 миллион маош бера олмайди.
ПСЖ эса бунча пулни бера олади, Роналду бундан хурсанд. У ўз вақтида «Манчестер Юнайтед»дан кетишни истаганида Мадридга ўтганди. Шундай экан трансфер ёзда амалга ошади», – дейди Балаге.



