UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  4 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  4 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  9 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  16

"Ғиждувон" жамоаси сардори: "Янги мавсумда ПРО-Лига йўлланмаси учун курашамиз" Янгиликлар

"Ғиждувон" жамоаси сардори: "Янги мавсумда ПРО-Лига йўлланмаси учун курашамиз"

Шу кунларда Фарғона шаҳрида "Ҳоким кубоги-2021" мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур мусобақага Бухоро вилоятидан икки жамоа - "Бухоро" ва "Ғиждувон" клублари ҳам ташриф буюришган. Куни кеча ушбу мусобақа доирасида "Андижон-2" - "Ғиждувон" (4:5) учрашуви бўлиб ўтди. Сайтимиз мухбири учрашув якунида ғиждувонликлар сардори Шуҳрат Садриддинов билан интервью ташкил этди.


- Шуҳрат, "Ғиждувон" жамоаси Фарғонада "Ҳоким кубоги-2021" мусобақасида иштирок этмоқда. Жамоа олдидаги режалар хусусида ўртоқлашсангиз...

- "Ғиждувон"да айни дамда ҳаммаси жойида. Клуб раҳбарияти томонидан жамоа аъзолари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Янги мавсумда "Ғиждувон" жамоаси олдига юқори мақсадлар қўйилган. Мавсумга тайёргарлик доирасида раҳбарият бизни "Ҳоким кубоги-2021" мусобақасига юборди. Бу мусобақага келишдан мақсад бир қатор кучли ва тажрибали жамоалар билан ўйин ўтказган холда малакамизни янада ошириш ҳисобланади. 

- "Ҳоким кубоги-2021" мусобақасининг 1-тури доирада жамоа таркибида бир қатор тажрибали футболчилар майдонга тушишди, масалан ўтган мавсумда "Зомин" жамоаси сафида ҳаракат қилган Элдор Каримовни айтиш мумкин. Негадир иккинчи турда жамоа таркибида бу футболчилар кўринмади, бунинг сабаби нима?

- Тўғри айтдингиз, Элдор Каримов ва яна айрим тажрибали футболчилар билан клубимиз раҳбарияти келишув арафасида турибди. Улар айни дамда жамоамизда кўрикда бўлиб туришибди. Бундан ташқари "Ҳоким кубоги-2021" мусобақаси давомида водийлик ёш иқтидорларни аниқлаш ва жамоамиз таркибига жалб этишни мақсад қилганмиз.

- "Ғиждувон" бир неча йиллардан буён Ўзбекистон чемпионатларида иштирок этиб келмоқда. Қайсидир маънода жамоанинг ўзига яраша тарихи бор. Айтингчи, жамоа қачондан юқори лигаларга чиқишни мақсад қилган?

- Янги мавсумда жамоамиз олдига ПРО-Лигага чиқиш вазифаси қўйилган. Шундан келиб чиққан холда таркиб шакллантирилмоқда. Насиб бўлса мухлислар келаси мавсумдан "Ғиждувон"ни ПРО-Лигада кўришларига умид қиламиз. 

- Шуҳрат Садриддиновнинг жамоа мухлисларига тилаклари...

- Мухлислар "Ғиждувон" жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришсин. Биз ҳам уларга муносиб бўлишга, ўз ғалабаларимиз билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.



Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика