Ghanasoccernet: Кучук Гана терма жамоасида ишламоқчи

Narzulla Saydullayev
19 сен 2014, 09:29
«Локомотив» клубидан четлатилган Леонид Кучук Гана терма жамоасида ишламоқчи.
Беларуслик мутахассис янги мурабий қидираёган Гана футбол федерациясига ўз аризасини топширди, деб хабар бермоқда Ghanasoccernet.com.

Бугун федерация мураббийлардан ариза олишни тўхтатади.

Агар Кучук учта номзодда бири бўлса кейинги ҳафта Гана футбол Федерацияси раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

Кучук «Локомотив»да 2013 йилнинг ёзидан буён ишлаб келаётганди. У клуб билан ўтган мавсум Россия чемпионати бронза медалларини қўлга киритганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›