Гейнрих Тошкентда! У эртага майдонга тушади

Narzulla Saydullayev
17 май 2022, 19:08
Эртага, 18 май куни Ўзбекистон фахрийлар терма жамоаси Италия А серияси юлдузларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Ўзбек футболининг 110 йиллиги доирасида ўтадиган мазкур баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Александр Гейнрих ҳам иштирок этади. "Саша" айни пайтда Тошкентда бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, эртанги баҳс соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. Ўйинга кириш БЕПУЛ!



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia