Германиянинг "JFL" академияси "JFL Tashkent" очилиш маросимига ташриф буюради

Nadirkhuja Yuldashev
5 апр 2017, 11:08
Ўзбекистонда Европа методикаси асосида фаолият бошлаган "JFL Tashkent" жамоасининг очилиш маросимига германиялик мутахассислар ташриф буюрадилар.

"JFL-Schlotheim"нинг 2002 ва 2003 йилларда таваллуд топган жамоасидан иборат тарбияланувчилари билан бирга, академия директори ва 4 нафар мутахассиси 10 кун давомида "JFL Tashkent" болалар футбол клубида фаолият олиб борадилар.

Айни пайтда лойиҳанинг 3-6 ёш авлод вакиллари машғулотларга киришганига 1 ойдан кўп вақт ўтди. 1 апрель куни эса 2007/08 ва 2009/10 йилларда туғилган болалар ўз машғулотларини бошладилар.

Куни кеча клуб 2011 йилларда таваллуд топган ёш футболчилар учун қабул эълон қилди.


Ўхшаш янгиликлар


Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›