Германиялик мутахассислар “JFL Tashkent”да иш бошладилар
11 апр 2017 11:10
Янгиликлар
Германиялик мутахассислар “JFL Tashkent”да иш бошладилар
Шлотхаймнинг “JFL” академиясида фаолият олиб бораётган малакали мураббийлар йил давомида янги фаолият бошлаган футбол мактабидаги мураббийларнинг, айнан ўзларининг методикалари асосида тарбиялаб борадилар.

17 апрелга қадар пойтахтда германиялик мутахассислар ишлайдилар, 18 апрелда эса “Реал Соссьедад” жамоасининг 80-йиллардаги моҳир футболчиси Кико Зунига Тошкентга ташриф буюради. “Реал Мадрид” жамоасининг Хитойдаги академиясида ишлаган мутахассис “Атлетико” Мадрид жамоасининг скаути ҳам ҳисобланади.

Зунига Ўзбекистонга сафари давомида Бойсунда бўлиб ўтадиган “Саҳро Кубоги” мусобақасида ҳам қатнашади. Шунингдек, Наманганда фаолият бошлаган “Odil Junior” клубида мастер класс ўтказишни режалаштирган.

“Очилиш маросими ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Бошланишига кичик тадбир уюштиришни режа қилдик. Кейин барчаси бошқача бўлди. Аввало бунинг учун “Ёшлик” спорт мажмуаси раҳбариларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Германиядан 20 кишидан ортиқ меҳмонни келиши ҳақиқий совға бўлди деб айтсак бўлади. Аввалига кўпчилик мактабимизни шунчаки немисларнинг номидан фойдаланаяпти деб ўйлаган эдилар. Кўриб турганингиздек, бугун улар биз билан машғулот ўтказаяптилар”, - дейди клуб директори Дилшод Қориев.






Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар