UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  1 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  9 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  20 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  5 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  13 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  31 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  5 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0

Германияда нима гап? Янгиликлар

Германияда нима гап?

Германия чемпионатининг жорий мавсуми якунланишига атига 1 тур қолди.

"Бавария" жамоаси муддатидан аввал чемпионликни ҳал этганидан хабарингиз бор. Куни кеча эса "Шальке" иккинчи ўрин масаласига ҳам ойдинлик киритди ва вице-чемпион бўлди. Шу тариқа жамоа келаси мавсумда ЕЧЛда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди. Италиялик ёш мутахассис Доменико Тедеско ўзининг дебют мавсумидаёқ гельзеркирхенликларни узоқ танаффусдан кейин ниҳоят Европа Чемпионлар лигасига қайтарди.

Бундеслигада бронза медали соҳиби, яъни учинчи ўрин тақдири охирги турда маълум бўлади. Ҳозирча Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси 3 очколик фарқ билан "Хоффенхайм" ҳамда "Байер"дан олдинда турибди. Кейинги турдаги дуранг ёки ғалаба "Боруссия"га 3-ўринни тақдим этади.

ЕЧЛга йўлланма берадиган тўртинчи поғона учун кураш эса жуда қизимоқда. Сўнгги тур олдидан "Хоффенхайм" ҳамда "Байер"да бир хил 52 очкодан мавжуд. Бу иккала жамоалар 33-турда очко йўқотишди. "Хоффенхайм" мағлубиятга учраган бўлса, "Байер" ЕЧЛ йўлланмаси учун рақиблик қилаётган "Хоффенхайм"нинг ушбу очко йўқотишидан унумли фойдалана олмади ва дуранг ўйнаб қўйди. Охирги турда "Байер" "Ганновер"ни қабул қилса, "Хоффенхайм" учинчи ўринда бораётган "Боруссия" Дортмунд билан ўз уйида куч синашади.

Еврокубоклар, аниқроғи Европа лигасига йўлланма берувчи ўрин учун эса охирги турда "Лейпциг" ва "Айнтрахт" жамоалари курашни якунлаб қўйишади. Ҳозирча бу жамоалар ўртасидаги фарқ 1 очкони ташқил қилган ҳолда "Лейпциг" фойдасида.

Бундеслига. Турнир жадвали

Бундеслигани тарк этадиган жамоа номи аниқ - "Кёльн". "Вольфсбург" ҳамда "Гамбург" эса ўтиш ўйинида иштирок этиш йўлланмасини берувчи 16-ўрин учун ўзаро курашмоқда. Ҳозирча 2 очколик фарқ билан "бўрилар" "Гамбург"дан кўра яхшироқ имкониятга эгалар. "Вольфсбург" сўнгги турда ўз майдонида Бундеслигани аллақачон тарк этган "Кёльн"ни қабул қилса, "Гамбург" Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби билан орани очиқ қилади.


Бундеслига қайси жамоалар чиқади?

Иккинчи Бундеслигада ҳозирча яна иккита тур бор. "Фортуна Дюссельдорф" Бундеслигага йўлланма берувчи йўлланма масаласини ҳал этган. Фридхельм Функель "Фортуна Дюссельдорф"ни Иккинчи Бундеслигадан юқори элатига қайтара олди.

Бу жамоа 2012/2013 Бундеслигада иштирок этган ва ўша мавсум якунига кўра яна Иккинчи Бундеслигага равона бўлганди. "Фортуна Дюссельдорф" ниҳоят 4 йиллик танаффусдан кейин Бундеслигада ўйнаш бахтига муяссар бўлди.

Иккинчи Бундеслигада "Нюрнберг" чемпионат якунланишига 2 тур қолганида 57 очко билан деярли иккинчи йўлланмага эга чиқиш учун жуда яқин турибди. Бу жамоага Бундеслигага тўғридан-тўғри йўлланма берадиган ўрин учун "Хольштайн Киль" рақиблик қилмоқда. 32-турдан кейин "Нюрнберг" 57 очко билан иккинчи ўринда бормоқда, "Холштайн Киль" эса 52 очко тўплаган ҳолда учинчи поғонани эгаллаб турибди.

"Арминия", "Бохум" ва "Ян Регенсбург" жамоаларида эса 47 очко мавжуд ва уларда учинчи ўринга илашиш учун назарий жиҳатдан имконият сақланиб турибди. Аммо буни уддалаш жуда мушкул вазифа.

Германия футболида ўз номига ва мавқеига эга жамоа - "Кайзерслаутерн" Иккинчи Бундеслигадан ҳам тушиб кетди. Катта тарихга эга клуб 32-турдан кейин 29 очко тўплаган ҳолда сўнгги 18-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатма: Бундеслигада 18 ва 17-ўринларни эгаллаб турган жамоалар тўғри Иккинчи Бундеслигага тушиб кетса, 16-поғонадаги жамоа ўтиш ўйини орқали Иккинчи Бундеслигада 3-ўрин соҳиби билан беллашади. Ғолиб жамоа Бундеслигада қолади.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика