Германия термаси ҳимоячиси жароҳат олди

Mirjalol Normatov
3 сен 2021
"Аталанта" ҳамда Германия термаси ҳимоячиси Робин Госенс Лихтенштейнга қарши баҳсда жароҳат орттириб олди.

Футболчининг жароҳати қанчалик жиддийлиги маълум эмас. Шу боисдан унинг Арманистон ва Исландияга қарши ўйинларда қатнашиши сўроқ остида бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Госенс 2017 йили "Аталанта"га кўчиб ўтган, унинг клуби билан келишуви 2023 йилга қадар давом этади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal