Германия терма жамоасининг жорий йилдаги илк рақиблари маълум бўлди

Оқил Абдубарноев
27 янв 2023, 22:23
Германия терма жамоасининг навбатдаги ўртоқлик ўйинлари учун рақиблари маълум қилинди.

Март ойида "Бундестим" Перу ва Бельгия билан ўйнайди. Жанубий америкаликлар билан учрашув 25 март куни Майнцда, бельгияликларга қарши баҳс эса 28 март куни Кёльнда бўлиб ўтади.

Ушбу ўйинлар немислар учун Евро-2024'га тайёргарлик кўришдаги дастлабки қадам бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: dfb.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›