UZ

Сўнгги янгиликлар

20:48Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 2:1 (матнли трансляция)  11 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  1 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  8 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1

Германия терма жамоаси самолёти авариявий қўнишни амалга оширди Янгиликлар

Германия терма жамоаси самолёти авариявий қўнишни амалга оширди

Германия терма жамоасининг самолёти Шотландиянинг Эдинбург шаҳрига фавқулодда қўнди.

Бу воқеа Германия футбол иттифоқи (DFB) томонидан маълум қилинди. Улар бу воқеани яна бир чашка қаҳва ичиш учун баҳона, деб ҳазил қилишди.

Кеча Германия терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаши доирасида Исландияни 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва тунда Германия сари йўл олди. Бироқ шошилинч равишда Эдинбургга қўнишга мажбур бўлди.

BILD маълумотларига кўра, рейс 7700 авария сигналини узатди. DFB эса самолёт қўнганига сабаб сифатида хавфсизлик профилактик текшируви ўтказилганини келтирди.

"Ҳамма (жамоа аъзолари – таҳририят) тартибли ва сабрли равишда авиация ходимларининг ўз ишларини хотиржам ва профессионал тарзда бажаришини кутишмоқда. Келинг, яна бир чашка қаҳва ичамиз", – дея ҳазил билан жавоб берди Германия футбол иттифоқи матбуот хизмати.

Кейинчалик DFB Эдинбургга захира рейси келганини хабар қилди – ва жамоа Франкфуртга, кейин Мюнхенга жўнаб кетишини айтди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика