Германия терма жамоаси мағлубиятга изоҳ берди

Alisher
23 ноя 2022, 21:56
Германия терма жамоаси бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Япониядан учралган мағлубиятдан сўнг фикр билдирди.

- Зюле эҳтиёткорроқ бўлиши керак эди.У ортиқча 2 ёки учта қадам ташлагани сабабли япониялик ҳужумчини офсайда қолдира олмади. Бугун биз индивидуал хатолар туфайли мағлуб бўлдик.

Биринчи бўлимда биз кўплаб вазиятларни қўлдан бой бердик. Япония биздан кўра бугун самарадорроқ ҳаракат қилди ва битта кўп гол урди. Биз қилган индивидуал хатолар содир бўлмаслиги керак эди. Япония тезкор қарши ҳужумлар ташкил қилишини билардик ва буни улар яхши уддалашди.

Ўзгаришлар ўйин тизгини ўзгартириб юбордими?

- Биз ўйинга янги кучларни туширмоқчи эди. Томас Мюллер анча вақтдан бери ўйнамаганди ва уни ўзгартириш тўғри эди. Биз индивидуал хатолар қилишимиз керак эмасди, бироқ... Шу сабабли ҳам биз мағлуб.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›