

Баҳс Леверкузендаги "Бай Арена"да ўтказилади. Бу ҳар икки жамоа учун ҳам Жаҳон чемпионатидан олдинги сўнгги учрашув бўлади.
Йоахим Лёв шогирдлари бугунги тўқнашув олдидан ўзига хос тарзда машғулот ўтказишди. Германия футбол иттифоқи матбуот хизмати ўзгача машғулотдан суратларни чоп этди.

Машғулот айни мана шу хонанинг ўзида ўтди.


Амалдаги чемпионлар футбол-теннис ўйнашди.




