

Шу тариқа, олмониялик футболчилар кетма-кет учинчи ўйинда рақиб дарвозасини ишғол эта олишмади. Германия терма жамоаси тарихида илк бор шундай антирекорд қайд этилди.
Йоахий Лёв шогирдлари бундан аввал Миллатлар Лигаси доирасидаги ўйинда Франция билан дуранг (0:0) ўйнашганди, ЖЧ-2018да эса сенсацион тарзда Жанубий Кореяга имконият бой (0:2) берилган эди.
Маълумот учун, Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг А гуруҳида бир очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Лёв жамоаси гуруҳдаги навбатдаги учрашувни 16 октябрь куни Сен-Денидаги “Стад де Франс” стадионида ўтказади.




