UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  5 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  5 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  30 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Генрих Мхитарян Гамлетга берган ваъдасини бажарди Янгиликлар

Генрих Мхитарян Гамлетга берган ваъдасини бажарди

У барчасига ўз кучи билан эришди ва жаҳон футболида ўз ўрнига эга бўла олди.

Оддийроқ қилиб айтадиган бўлсак, унинг йўли қийинчиликларга тўла эди. Отаси тўсатдан вафот этади ва Генрих отаси изидан кетишга қарор қилди.

Мхитарян отаси ўзини ҳам машғулотга бирга олиб бориши учун инжиқлик қилиб, эшик олдига бориб туриб оларди, аммо ҳамма иши бесамар кетарди: "Ҳали вақти эмас, ўғлим", - дер эди отаси. Генрих футбол ўйнашни Ереваннинг оддий майдонларида бошлаган. У оддий болалар билан ўйнарди ва бир қарашда улардан ўзига хослиги билан ҳам ажралиб турмасди.

У футбол ўйнашни яхши кўрар ҳамда бир қобиқдан чиқиб ўзини кашф қилишга ҳаракат қиларди. У аввал бошидан ўта иқтидорли деб саналмаган. Бразилияда у жисмонан бақувват эмаслиги ва профессионал футболчи бўла олмаслигини таъкидлашарди.

У ҳурматга лойиқ совет футболчиси Гамлет Мхитаряннинг ўғли эди. Ота-онаси зарур вақтда фарзандига кўмаклашар ҳамда тарбиясига катта аҳамият беришарди. Қолаверса, Донецкнинг "Шахтер" клубида ўйнашига қарамай, Генрих юлдузлик касалига чалинмаган эди. Айниқса, ўша пайтлар маҳаллий ҳамда Лотин америкалик футболчилар қимматбаҳо машиналар ҳайдаб, асосий вақтини тунги клубларда ўтказардилар. Қахрамонимиз эса бундан мустасно бўлган.

Генрих машғулотлардан кейин базада қолар ва ўша ерда яшарди. Ўз вақтида уни Донецкда база директори деб аташарди. Кейинчалик у ҳам ўзига қииматбаҳо машина сотиб олди ва Германия кўчалари бўйлаб сайр қилди. Ҳозир эса Англияда яшамоқда. Генрих тартибга амал қилиш зарурлигини яхши тушунар ҳамда ҳақиқий профессионал футболчи бўлишга ҳаракат қиларди.

У ўз менталитети, стереотипларини ўзгартира олди ва энг асосийси кучига ишонди, ўз устида тинмай ишлади. Мхитарян отасининг ўлимидан кейин ўзига ваъда берди - юқори даражадаги футболчи бўлиш ва катта ютуқларга эришиш. "Отам ҳаётимдаги муҳим инсон эди. Мен уни Францияда ўйнаганини кўрганман. Болалигимда унинг ҳар бир машғулотига боргим келарди. Баъзи пайтлар мени ўзи билан олиб борарди.

Аммо жиддий шуғулланишни бошлаганимда эндигина 7 ёшга қадам қўйгандим. Ҳозир ҳам отам учун футбол ўйнайман", - дейди Генрих Мхитарян. У "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал"дек топ клублар сафида ўйнаши — бу арман футболчиси учун ажойиб кўрсаткич.

Арманистон термаси вакилининг Германия ёки Англия топ клубига ўтиши бу белгиялик навбатдаги ўсмир йигит ёки ярқ этиб кўзга кўринган лотин америкаси вакилининг  "Бенфика" ёки "Порту" орқали катта футболга кириб келиши эмасди. 

Мхитарян "Пюник"дан Лондоннинг "Арсенал" клубига қадар босиб ўтган йўли - бу буюк жангчи тарихидир. "Профессионал" сўзини асл маънода тушуниб, унга катта эътибор билан қарайдиган инсоннинг ҳаёт йўли. Мхитарян - нафақат кичик бир халқнинг ғурурига сабабчи инсон, балки кўчага дўстлари билан тўп тепиш учун чиқаётган ёш болакайлар учун ўрнак ҳамдир. Баъзи сиёсий муаммолар туфайли ўтказиб юборилган (Мхитарян катта эҳтимол билан Европа Лигаси финалига бормайди) финал унинг ажойиб фаолиятини буза олмайди. Ишонамизки, у ҳали ўз финалида аниқроқ айтсак - финалларида майдонга тушади.

Генрих Мхитарян профессионал фаолиятидаги иккинчи финалда майдонга тушиш имкониятидан маҳрум бўлди. 

У таркибида бундай юлдузлар камдан-кам учрайдиган терма жамоа аъзоси. У миллат қахрамони. У буларнинг барчасига тинимсиз меҳнат, қатъият ва берган ваъдаси туфайли эришди. Ҳеч бир инсон ҳозир Генрих Мхитаряннинг ичидан ўтаётганларини ҳис эта олмайди. Унинг (оилавий) қарорини ҳеч ким муҳокама қила олмайди. Сабаби бугунги даражасига етгунга қадар бошидан кечирганларини ҳеч биримиз ўзимизда ҳис қилмаганмиз. Балки Мхитарян мамлакат миллий терма жамоаси билан катта натижаларга эриша олмас, лекин у ўз фаолиятидан мамнун бўлишга тўлиқ ҳақли.  

У барчасига ўз кучи билан эришди ва отасига берган сўзида тура олди. Жаҳон футболининг ёрқин бир вакили бўла олди ва шу даражада бир неча йилдан буён тўп тепмоқда. Ўтказиб юборилган Европа Лигаси финали эса бир умрга унинг хотираси ва қалбида қолади.

Ҳеч ким уни ўзичалик тушуна олмайди. 


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика