UZ

Сўнгги янгиликлар

11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  0 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  1 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  18 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  4 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  32 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  7 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0

Геннадий Кочнев: "Баъзи йигитларнинг кучи етмаяпти" Янгиликлар

Геннадий Кочнев: "Баъзи йигитларнинг кучи етмаяпти"

Про-лиганинг 14-тури доирасида "Машъал"га қарши баҳсдан кейин "Ғиждувон" бош мураббийи Геннадий Кочнев ўз фикрларини билдирди.


- Ўйин жуда оғир ўтди. Кўрганингиздек, деярли бутун ўйин давомида ҳимояландик. Фақатгина ўйиннинг охирроқларида ҳужумга ўтдик. Рақиб дарвозасига фақатгина бир зарба бердик ва бир марта стандарт ишладик. Шу сабабли айтишим мумкин, бундай баҳсда қўлга киритилган бир очко биз учун жуда яхши натижа. Йигитларга раҳмат айтаман. Бугун улар ўзларини ўйинга баҳш қила олишди. Уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Дуранг бизни қониқтирди.

- Жамоа фақатгина ўйиннинг сўнгги 15 дақиқасида ҳужумга ўта олди. Бу жамоанинг тактикасимиди?

- Биз иккинчи рақамли бўлиб ўйнадик. "Машъал" ўйинни тўлақонли назорат қилди. Кейинчалик барчасини бошқатдан бошладик ва 15-дақиқадан кейин уч марказий ҳимоячи билан ўйнадик. Ўтган ўйинда шундай хато қилиб, гол ўтказиб юборгандик. Бугун эса ҳеч бўлмаганда ҳимояни яхши ушлашимиз керак эди. Ўйиндан ўйинга жисмоний ҳолатимизни яхшилаб боряпмиз. Аммо баъзи футболчиларнинг кучи етмаяпти. Шу сабабли мажбурий ўзгаришлар амалга оширдик. Бугун ким майдонга тушган бўлса, барча ўзини кўрсата олди. Барчага раҳмат, ишлашда давом этамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика