

—Олдинда бизни жиддий рақиб кутиб турибди, — дейли Ғайрат Жумаев. — Биринчи даврада Қўқонда йирик ҳисобда ғалаба қозонгандик. Аммо бу энди тарихдан жой олди. Давралар оралиғида “Қўқон-1912” жамоаси сезиларли даражада ўз таркибини кучайтирганига шубҳа йўқ. Шу боис, бугун Навоийда мухлислар шиддатли ўйинга гувоҳ бўлишса ажабмас.
Мухлислар жамоамизга катта ишонч билан қарашмоқда. Бу ўйинда ғалаба ҳар икки жамоа учун ҳам жуда муҳим. Асосийси, жамоадошларимнинг ўйин олдидан кайфиятлари аъло даражада. Учрашувда ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун бор куч ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз. Стадионда ташриф буюрадиган мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши бизга куч беради, деб ишонаман.
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.



