Гави ҳимоя шлемида ўйнамоқда. Футболчи ўнг қулоғини тиктирди

Omonjon To`xtamirzayev
6 сен 2023, 13:40
"Барселона" ва Испания термаси ярим ҳимоячиси Гави ҳимоя шлемида машғулотларда ҳаракат қилмоқда.

Футболчи Ла Лига доирасида "Осасуна"га қарши баҳсда (2:1) қулоғини шикастлаб олганди. Натижада, Гавиннинг қулоғига бир нечта чок тушган.

Гави айни дамда Испания термаси ихтиёрида ва Европа чемпионати-2024 саралаши доирасидаги Грузия ҳамда Кипрга қарши учрашувларга тайёрланмоқда.


Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Твиттер ESPN FC