UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  1 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон (матнли трансляция)  2 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  17 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  16 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  8 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0

Гари Невилл: “Ливерпуль” 18 ойдан буён чемпионларга хос футбол намойиш этмоқда” Янгиликлар

Гари Невилл: “Ливерпуль” 18 ойдан буён чемпионларга хос футбол намойиш этмоқда”

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл жорий мавсумда “Ливерпул”нинг АПЛ чемпионлиги учун имкониятлари ҳақида гапирди.

“Чемпионлар лигасини ютиш, аввалги мавсумда финалга қадар етиб бориш ва сўнгги турларга қадар “Манчестер Сити”ни таъқиб этиш учун ўзгача жамоа бўлиш лозим.

“Ливерпуль” сўнгги 18 ойдан буён чемпионларга хос ўйин намойиш этмоқда. Ҳа улар бу имкониятни қўлдан чиқаришлари мумкин, ҳа, “Сити” яна пешқадам бўлиши мумкин... Ҳаттоки “Челси” ва “Лестер”дан фавқулодда “сакраш”ни кутиш мумкиндир. Аммо буларнинг амалга ошиши эҳтимоли жуда кам.

“Ливерпуль” учун энг катта қўрқув – Мане, Салаҳ ёки ван Дейк сингари етакчи футболчиларнинг жароҳат олиб майдондан узоқда қолишидир. Агар бу футболчиларидан камида икки нафари икки ойга сафдан чиқса, худди “Сити”да Лапорта билан боғлиқ вазиятга ўхшаб, буни катта муаммо деб айтиш мумкин бўлади.

Аммо “Ливерпуль” бу мавсум АПЛ ғолиблиги учун асосий фаворит. Бу фақат жамоалар орасидаги 9 очколик фарқда эмас. Мерсисайдликлар ушбу соврин учун бир неча йиллардан буён катта пойдевор қўйиб келишмоқда ва жорий мавсум якунига кўра улар ва ниҳоят мақсадларига эришишлари мумкин”, дейди Невилл.

АПЛ 12-туридан кейин  “Ливерпуль” 34 очко билан АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги “Лестер” пешқадамдан 8 очко ортд қолмоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика